Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Симеоне Чемпионлар лигасида Англия жамоаларига қарши қизиқарли серияни давом эттирди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги илк учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Мадридда кечган баҳсда жамоалар пенальтидан киритилган голлар билан алмашишди — дастлаб Виктор Дьёкереш меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, кейинроқ Хулиан Альварес мувозанатни тиклади.

Squawka статистика мутахассислари ушбу ўйиндан сўнг қизиқарли фактни тақдим этишди: Диего Симеоне «Атлетико» бош мураббийи сифатида ҳали бирор марта ҳам ўз майдонида Англия клубларига ЕЧЛ плей-офф босқичида мағлуб бўлмаган.

Ҳозиргача аргентиналик мутахассис қўл остидаги жамоа Мадридда АПЛ вакилларига қарши 7 та учрашув ўтказган бўлиб, уларнинг 3 тасида ғалаба қозонган ва 4 бор дуранг қайд этган. Эътиборли жиҳати, ушбу 7 та ўйинда «Атлетико» 7 хил рақибга қарши тўп сурган:

  • «Челси»

  • «Лестер»

  • «Ливерпуль»

  • «Манчестер Юнайтед»

  • «Манчестер Сити»

  • «Тоттенхэм»

  • «Арсенал»

Киритилди: 12:16, 30.04.2026.
Ўқилди: 229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик