Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Мен 5 карра ЕЧЛ чемпиониман»: Роналду «Ал-Аҳли» мухлисларининг провокациясига жавоб қайтарди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони чемпионати доирасида кечган «Ан-Наср» ва «Ал-Аҳли» жамоалари ўртасидаги учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бироқ Жидда клуби мухлислари мағлубиятдан сўнг Криштиану Роналдуга нисбатан ўзгача «аргумент»лар билан ҳужум қилишди.

Стадионга йиғилган мухлислар португалиялик юлдузга турли ишоралар орқали «Ал-Аҳли» икки бор Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанини кўрсатишди. Маълумот ўрнида, Жидда жамоаси ҳақиқатан ҳам 2025 ва 2026 йилларда Осиёнинг энг нуфузли клублар турнирида зафар қучган.

Ўйиндан сўнг интервью бераётиб, «Ан-Наср» сардори рақиб мухлисларининг бу провокациясини жавобсиз қолдирмади. Роналду қўллари билан «беш» сонини кўрсатиб, ўзининг фаолияти давомида беш марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанига ишора қилди.

«Мен беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганман», — дея такрорлаган Роналдунинг сўзлари видеокамералар объективига муҳрланган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану ушбу нуфузли совринни бир бор «Манчестер Юнайтед», тўрт бор эса «Реал Мадрид» сафида қўлга киритган.

Киритилди: 12:19, 30.04.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик