Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби келаётган ёзги трансфер ойнаси учун асосий вазифасини белгилаб олди — жамоа марказий ҳужумчи чизиғини кучайтириши зарур.

Каталонияликлар анчадан бери «Атлетико» Мадрид аъзоси Хулиан Альваресга қизиқиш билдириб келаётган эди. Аргентиналик форвард ҳамон асосий номзод бўлиб турибди, бироқ унинг трансферини амалга ошириш, айниқса молиявий томонлама, анча мураккаб кечиши кутилмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, «Барселона» Альваресга муносиб муқобил сифатида «ПСЖ» ҳужумчиси Гонсалу Рамушни танлаган. Маълум бўлишича, португалиялик футболчини тахминан 30 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд. Бу эса молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган «кўк-анорранглилар» учун жуда манфаатли вариант ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, 24 ёшли Гонсалу Рамушнинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланган. Агар «Барселона» Альварес бўйича келишувга эриша олмаса, бор эътиборини Париж клуби форвардига қаратади.

Киритилди: 13:24, 30.04.2026.
Ўқилди: 1138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик