Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Дюгарри Олисе ҳақида: «У Зиданни эслатади, у алоҳида иқтидор ва майдонда ҳамма нарсани қила олади»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кристоф Дюгарри Майкл Олисени Зинедин Зидан билан қиёслади.

«Бавария» вингери Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши дастлабки ўйинда (4:5) гол уришга муваффақ бўлди.

«Биз ниманинг гувоҳи бўлаётганимизни ҳали англаб етмаяпмиз, у — ажойиб футболчи. Балки мен воқеалардан илгарилаб кетаётгандирман, лекин назаримда, унда Зиданга хос нимадир бор — тўпни бемалол назорат қилишида, танасидан фойдаланишида, чизиқлар орасида ҳаракатланишида ва ўйинни кўра олишида...

Биз янги юлдуз туғилишига гувоҳ бўляпмиз. Бу у қила оладиган ишларнинг ҳали бошланиши, холос. Менимча, у ҳақиқатан ҳам алоҳида иқтидор. У ҳамма нарсани билади! Гол ура олади, пас беради, югуради...

Яна ким Нуну Мендешга шунчалик кўп муаммо туғдирган? Ҳеч ким! Биз улкан бир жараённинг бошида турибмиз», — деди Дюгарри Rothen s’enflamme эфирида.

Киритилди: 15:41, 30.04.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик