Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Почеттино Ҳарри Кейннинг қандай қилиб юлдузга айланганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

Мураббий Маурисио Почеттино "Тоттенхэм"да бирга ишлаган "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳақида ўз хотиралари билан ўртоқлашди. Почеттино Лондон клубини 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган, Кейн эса "шпорлар"нинг асосий жамоасида 2011 йилдан 2023 йилга қадар тўп тепган.

"Тим Шервуд клубни тарк этиб, мен келган пайтимда, адашмасам, Кейн учинчи ёки тўртинчи ҳужумчи эди. Ҳарри билан ишлашни бошлаганимизда, ундаги кучли ирода ва муваффақиятга бўлган интилишни кўрдик. Тўғри, ўша пайтда унинг одатлари (турмуш тарзи) энг яхши ҳолатда эмас эди, лекин биз билан гаплашиб олгач, у оқилона йўл тутди ва ҳамма нарсани тезда ўзгартирди — машғулотларга ёндашув, овқатланиш тартиби ва ҳоказо. У ва унинг атрофидаги инсонлар Ҳаррининг муваффақиятга эришишини таъминладилар", — дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Жорий мавсумда 31 ёшли ҳужумчи клуб миқёсида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:34, 30.04.2026.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик