Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Пахтакор» — «Насаф» ўйинидаги 2 та баҳсли вазият бўйича хулоса берди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган баҳсли вазиятлар эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Биринчи вазият: Учрашувнинг 45+2-дақиқасида юзага келган мазкур вазиятда «Насаф» футболчиси «Пахтакор» ўйинчисига нисбатан қоида бузган. Гарчи «Пахтакор» футболчиси тўп учун ҳаракат қилган бўлса-да, у тўпни тўлиқ назоратига ололмаган ва тўп дарвозабонга яқинлашиб бораётган эди. Яъни, дарвозабоннинг тўпга биринчи етиб келиш эҳтимоли юқори бўлган.

Шу сабабли, аниқ гол уриш имкониятини йўққа чиқариш ҳолати тўлиқ шаклланмаган деб баҳоланди. Бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилмагани тўғри қарор сифатида эътироф этилди. Вазият қизил карточкага яқин бўлишига қарамай, сариқ карточка билан чекланиш ўринли бўлгани тўғри қарор сифатида эътироф этилди. Эксперт ҳакамлар гуруҳи ушбу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Иккинчи вазият: Учрашувнинг 90-дақиқасида «Насаф» жамоасининг 32-рақамли футболчиси ўз жарима майдончаси ичида «Пахтакор»нинг 55-рақамли ўйинчисига нисбатан қўпол тарзда ҳаракат қилган — у рақибини қўли билан тортиб қолган ва кураш жараёнида танасига зарба берган.

VAR аралашувидан сўнг бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи ушбу вазиятда ҳам бош ҳакамнинг қарорини тўғри деб топди. Қоидабузарлик содир этган футболчига сариқ карточка кўрсатилиши ҳам ўринли қарор сифатида баҳоланди.

Хулоса: Ҳар икки баҳсли вазиятда ҳам бош ҳакам томонидан қабул қилинган қарорлар амалдаги қоидаларга тўлиқ мос келади ва тўғри деб топилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 20:35, 30.04.2026.
Ўқилди: 2316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик