Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Нима учун «Челси» душанба куни кундузи майдонга тушади? АПЛ тақвимидаги антиқа ўзгариш сабаби

Баҳо:
+ | -

1-майдан 4-майга қадар Англия Премьер-лигасида 35-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Учрашувларнинг катта қисми мухлислар ўрганиб қолган вақтларда белгиланган. Бироқ «Челси» ва «Ноттингем Форест» ўртасидаги баҳс алоҳида эътиборни тортмоқда, чунки Лондондаги ушбу ўйин душанба куни, 4-майда, маҳаллий вақт билан соат 15:00 да (Тошкент вақти билан 19:00 да) бошланади.

Душанба куни бу қадар эрта вақтда ўйин ўтказилиши, шубҳасиз, ғайриодатий ҳолдир. Аммо бир жиҳат тақвимдаги бу ҳолатга ойдинлик киритади — 4 май Англияда дам олиш куни ҳисобланади. Бу эса Премьер-лигага жадвални шакллантиришда мослашувчан ёндашиш имконини берди. «Ноттингем Форест» иштирокидаги ўйиннинг душанбага кўчирилишига жамоанинг пайшанба куни Европа Лигаси ярим финалида «Астон Вилла»га қарши майдонга тушгани сабаб бўлди.

Айтганча, «Астон Вилла» ҳам ўз ўйинини якшанба куни одатдагидан фарқли вақтда — маҳаллий вақт билан 19:00 да (Тошкент вақти билан 23:00 да) бошлайди. Одатда Англияда якшанба оқшомида бу қадар кеч ўйинлар белгиланмайди.

Киритилди: 08:43, 01.05.2026.
Ўқилди: 732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик