Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Монако»да порлаётган Фати Испания терма жамоасига қайтишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Монако» ҳужумчиси Ансу Фати бўлажак жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида иштирок этиш умидидан воз кечгани йўқ. «Барселона»дан ижарага олинган футболчи Франциядаги жорий мавсумни муносиб тарзда ўтказмоқда ва «қизил фурия» устози Луис де ла Фуэнте уни мундиал учун якуний қайдномага кириши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритди. Журналист Лая Тудельнинг қайд этишича, Фатининг яқинлари 23 ёшли форварднинг таркибга тушиш эҳтимоли юқори эмаслигини тушунишса-да, бундай сценарийни имконсиз деб ҳисоблашмаяпти.

Ансу Фати «Монако» сафида жорий мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига ўнта гол ёздириб қўйди. «Барса» тарбияланувчиси Испания миллий терма жамоасидаги сўнгги учрашувини 2023 йилнинг октябрь ойида ўтказган эди.

Киритилди: 08:49, 01.05.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик