Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Салоҳга асосий даъвогар номи маълум. У Саудияга кетмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятининг янги босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Мисрлик футболчи мавсум якунида эркин агент сифатида «қизиллар» сафини тарк этади.

MatchDay Central нашрининг TEAMtalkга таяниб хабар беришича, 33 ёшли футболчи Европада қолишни афзал кўргани сабабли Саудия Арабистони клубларига рад жавобини бериш эҳтимоли жуда юқори. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, Туркиянинг «Фенербахче» клуби юлдуз форвард билан аллақачон боғланган — Истанбул клуби унга ҳафтасига тахминан 385 минг евро маош тўлашга тайёр. Футболчи Истанбулга кўчиб ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у 39 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:53, 01.05.2026.
Ўқилди: 9182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик