Испания матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал янги қиз билан ишқий муносабатларни бошлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Журналист Хави Хойоснинг таъкидлашича, футболчи инфлюенсер Инес Гарсия Сантос билан махфий учрашувга чиққан.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ямал ва Гарсия бир-бирларига обуна бўлганликларини пайқаб қолишди, бу эса ишқий муносабатлар ҳақидаги миш-мишларнинг асосий манбаига айланди. Шунга қарамай, Hoyos нашри блогернинг яқинлари ушбу миш-мишларни инкор этганини таъкидлади. Инеснинг «Барселона» ўйинларига футболчининг севгилиси сифатида ташриф буюргани ҳақида ҳозиргача расмий тасдиқ мавжуд эмас.
Ямалнинг бундан олдинги қиз дўсти Ники Николь бўлиб, улар ўтган йили ажрашишган эди.













