Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

FIFA конгрессида Исроил ва Фаластин вакиллари иштирокида можаро юз берди (видео)

Баҳо:
+ | -

FIFA конгрессида ташкилот раҳбари Жанни Инфантино, шунингдек, Фаластин ва Исроил вакиллари иштирокида можаро юз берди. Бу ҳақда Championat нашри хабар берди.

Тадбир давомида Инфантино томонларни рамзий маънода яраштирмоқчи бўлиб, футбол федерациялари раҳбарларини бир-бирининг қўлини сиқишга чақирди. Бироқ Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Ражуб бу таклифни рад этди ва “Биз азоб чекмоқдамиз” дея саҳнани тарк этди.

Кейинроқ Ражуб “геноцид содир этаётган фашист ҳукумати вакилининг қўлини сиқиш ниятида эмаслигини” таъкидлади.

Шунингдек, Фаластин футбол федерацияси раҳбари Исроил терма жамоаси ва клубларини халқаро мусобақалардан четлатмаслик қарори юзасидан Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг апрель ҳолатига кўра, 2023 йил октябридан бери Исроил ҳужумлари оқибатида камида 73,459 нафар фаластинликлар ҳалок бўлган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонларнинг 80 фоизини тинч аҳоли ташкил этади. Шунингдек, уруш давомида 270 нафар журналист ва медиа ходими, 120 нафар академик ҳамда 560 дан ортиқ гуманитар ёрдам ходими ҳалок бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:38, 01.05.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик