Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

«Динамо» ПФК ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан стадиондаги мухлисларнинг ножўя ҳаракати учун 10 миллион сўмга жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Динамо» ПФК жаримага тортилди ва стадионнинг марказий 3та секторига кейинги икки ўйинда томошабинлар киришига тақиқ қўйилди.

ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан йўлланган хатда қуйидагилар маълум қилинган:

«2026 йилнинг 12 апрель куни Суперлиганинг 7-тури доирасидаги «Динамо» - «Локомотив»
учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Динамо” стадионининг CIP секторидаги мухлислар майдонни тарк этаётган ҳакамлар гуруҳига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар ва сув баклажкаларини улоқтиргани, ушбу буюмлар ҳакамларга тегкани, худди шундай ҳолат 2026 йилнинг 23 апрель куни Суперлиганинг 9-тури доирасидаги «Динамо» - ОКМК учрашувида ҳам CIP секторидаги мухлислар майдонни тарк этаётган ҳакамлар гуруҳига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар ва сув баклажкалари такроран улоқтирилгани аниқланди.

Мазкур иш юзасидан тақдим этилган материаллар асосида Тартиб-интизом қўмитаси аъзоларининг йиғилишда билдирган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қўмита қарор қилади:

1. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан «Динамо» футбол клубига 10 миллион сўм миқдорида жарима ҳамда «Динамо» футбол клубининг келгуси иккита уй учрашувида стадионнинг CIP1, CIP 2 ва CIP 3 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин», - дейилади расмий хатда.

Шу тариқа, мавсум олдидан стадион раҳбариятидан CIP1, CIP 2 ва CIP 3 секторлари учун йиллик абонемент сотиб олган мухлислар «Машъал» (2 май) ва «Ғазалкент»га (10 май) қарши уй ўйинларида «Динамо» стадионининг бошқа исталган секторларида ўтиришлари сўралади.

Қайд этиш жоиз, «Динамо» стадионининг CIP1, CIP 2 ва CIP 3 секторларидан ҳакамларга елим идишлар улоқтираётган мухлислар сув баклажкаларини стадионга қандай олиб кираётгани ва бунга ким рухсат бераётгани «Динамо» ПФКга маълум эмас. Аммо ножўя ҳаракатлар бадалини охир-оқибат расмий мезбон сифатида «Динамо» ПФК тўлаётганини унутмасликни, ҳозирги вазиятда эса бу осон эмаслигини тўғри тушунишни сўраб қоламиз.

Шу билан бирга сўнгги пайтларда стадионнинг фақат тегишли рухсатнома ва аккредитацияга эга расмий шахслар, ҳакамлар, мураббийлар, футболчиларнинг ҳаракатланишига рухсат берилган техник ҳудудларида бегона шахслар, мухлисларнинг кириши, ўйиндан кейин футболчилар майдонни тарк этишидан аввал трибунадан мухлисларнинг майдонга тушиб келиш ҳолатлари такрор ва такрор кузатилмоқда ва «Динамо» ПФК бунинг учун ПФЛ томонидан бир неча марта огоҳлантирилиб, жаримага тортилди. Тартибни сақлашга масъул ходимлар ва идоралардан тартибга риоя қилмайдиганларни бу борада жиддийроқ чора кўриш сўралди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 15:51, 01.05.2026.
Ўқилди: 225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик