Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Рафинья Неймарнинг Бразилия терма жамоаси учун муҳимлигини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья Диас агар Карло Анчелотти Неймарни бўлажак Жаҳон чемпионати қайдномасига киритса, бундан жуда хурсанд бўлишини билдирди. «Сантос»нинг 34 ёшли футболчиси 2023 йилдан бери миллий жамоада ўйнамаётган бўлса-да, ЖЧ-2026 га бориш умидида эканини бир неча бор таъкидлаган.

«Мен учун Неймар — Бразилияга олтинчи Жаҳон чемпионлигини ютишда ёрдам бера оладиган ягона инсон. Унинг Бразилия футболи учун нақадар муҳим шахс эканини тушуниш керак. Ўз вақтида у мени терма жамоада гўёки умрбод танишдек кутиб олганди. Унинг ёрдами билан мен ўзимга бўлган ишончни топдим ва ўз футболимни ўйнай бошладим», — дея Рафиньянинг сўзларини келтирмоқда Brasil Football.

Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар 2002 йилдан бери Жаҳон чемпиони бўла олишмаяпти, бироқ ҳамон қўлга киритилган кубоклар сони бўйича рекордни ўзларида сақлаб туришибди.

Киритилди: 08:49, 02.05.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик