Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Челси» чемпионлик эмблемасини кейинги мавсум учун ҳам сақлаб қолмоқчи

Баҳо:
+2 | -

«Челси» клуби 2026/27 йилги мавсумда ўз формасида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби эмблемасини қолдириш бўйича Премьер-лигага сўров юборди. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар бермоқда.

Лондонликлар ўтган йилнинг июль ойида КЖЧ финалида «ПСЖ»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Жорий мавсумда жамоа ушбу белги билан ўйинларда иштирок этмоқда. ФИФА қоидаларига кўра, йирик турнир ғолибларига кейинги мусобақагача, яъни тўрт йил давомида ушбу эмблемадан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Бироқ, эмблемани формага жойлаштириш дизайнда маълум қийинчиликлар туғдиради. У клуб логотипи ва «Nike» белгиси орасидаги чекланган жойга ўрнатилиши керак. Ҳозирда АПЛда 8-ўринда бораётган «Челси» учун бу рамз Жаҳон чемпиони мақомини ифодаловчи муҳим детал ҳисобланади.

Киритилди: 09:13, 02.05.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик