Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Челси» ва «Атлетико» 90 млн евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тьяго Европа грандлари эътиборига тушди. 24 ёшли футболчи 21 та гол билан Премьер-лига тўпурарлар пойгасида Эрлинг Холанддан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бразилиялик футболчининг муваффақиятлари эътиборсиз қолмади: ESPN берган маълумотларга кўра, «Челси» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари ҳужумчи борасида сўров юборишган. «Асаларилар» ўз юлдузи учун тахминан 90 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.

Игор Тьяго 2024 йилнинг ёзида Бельгиянинг «Брюгге» клубидан 33 миллион евро эвазига «Брентфорд»га ўтган эди. Умумий ҳисобда футболчи жорий мавсумдаги барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 09:47, 02.05.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик