Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Жерар Мартин «Барселона» сафида ноёб кўрсаткич қайд этмоқда

Баҳо:
+ | -

Жерар Мартин «Барселона»даги ҳайратланарли сериясини давом эттирди. 24 ёшли футболчи Ла Лиганинг шанба кунги баҳсида «Осасуна» устидан қозонилган ғалабада (2:1) жамоасига ёрдам берди ва ўйинни тўлиқ ўтказди.

Barca Universal нашрининг қайд этишича, Мартин марказий ҳимоячи сифатида асосий таркибда майдонга тушган жорий мавсумдаги 26 та ўйиннинг 25 тасида «кўк-анорранглилар» ғалаба қозонишган. Чемпионат доирасида эса футболчи мукаммал кўрсаткичга эга — у асосий таркибда тушган 17 та ўйиннинг барчасида (17/17) жамоа зафар қучган.

Жорий якшанба куниёқ «Барселона» муддатидан олдин Ла Лига ғолибига айланиши мумкин. Бунинг учун Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Эспаньол»га қарши кечадиган баҳсда очко йўқотиши кифоя.

Киритилди: 02:20, 03.05.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик