Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Фернандеш ўзини АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш жорий мавсумдаги муваффақиятларига баҳо берди. Португалиялик ярим ҳимоячи Премьер-лиганинг ушбу мавсумидаги энг яхши футболчиси номига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланмоқда.

«Бу мавсумда биз кўплаб ажойиб футболчиларни кўрдик. Яшириб нима қилдим, мен ўзимни энг яхшилар қаторида деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, мен ҳайратланарли даражада ажойиб мавсумни ўтказдим», — дея Фернандешнинг жавобини The Touchline нашри келтирмоқда.

Бруну Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги 31 та учрашувда 8 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. 31 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг бир мавсумдаги голли узатмалар рекордини такрорлаши учун яна битта ассист амалга ошириши кифоя.

Киритилди: 15:18, 03.05.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик