Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Шакиранинг мухлислари Бразилиядаги концертда Жерар Пикени ҳақорат қилишди

Баҳо:
+ | -

Машҳур хонанда Шакира Рио-де-Жанейронинг Копакабана соҳилида бепул концерт берди. Оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, ижрочининг чиқишини икки миллионга яқин киши томоша қилган.

Концерт давомида Шакира ўзининг собиқ севгилиси, «Барселона» собиқ футболчиси Жерар Пикега бўлган муносабатига шаъма қилиб ўтди.

«Бразилияда 20 миллион ёлғиз оналар борлигини билармидингиз? Улар оилаларини боқиш учун жуда кўп меҳнат қилишларига тўғри келади. Ва мен ҳам улардан бириман!» — деди Шакира.

Шундан сўнг, концертга келганлар жамоавий тарзда Пике шаънига ҳақоратли сўзларни ҳайқира бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Пике ва Шакира футболчининг хиёнатлари туфайли муносабатларига чек қўйганлари маълум бўлган эди. Ўшандан бери колумбиялик хонанда икки ўғлини тарбиялаб келмоқда.

Киритилди: 17:45, 03.05.2026.
Ўқилди: 1724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик