Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Суперлига. Икки қизил карточка кўрсатилган ўйинда «Қўқон-1912» «Бунёдкор»ни таслим этди, «Пахтакор» Термизда сўнгги дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Бунёдкор» ва «Сурхон» — «Пахтакор» учрашувлари якунланди.

«Қўқон-1912» — «Бунёдкор»
Қўқон шаҳридаги «Марказий» стадионида «Қўқон-1912» Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув кескин кураш ва хавфли вазиятларга бой бўлди. 21-дақиқада майдон эгалари сафидаги ҳимоячи Жасур Ёқубов тўпни қўли билан ўйнагани ва бу орқали рақиб жамоа ҳужумчисининг бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳалақит бергани учун майдондан четлатилди. Шунга қарамасдан 35-дақиқада «Қўқон-1912» футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва чиройли гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда «Бунёдкор» вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Биринчи бўлим охирида сариқ карточка олган Носиржон Абдусаломовга 49-дақиқада рақибига ишлатган қўполлиги учун қизил карточка кўрсатилди. Учрашув якунига қадар дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Ушбу натижадан сўнг «Қўқон-1912» 11 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасига кўтарилди. «Бунёдкор» эса 19 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур
«Қўқон-1912» — «Бунёдкор» 1:0
Гол: 1:0 — Муҳаммаданас Ҳасанов (36)
Четлатиш: Жасурбек Ёқубов («Қўқон-1912», 21-дақиқа), Носиржон Абдусаломов («Бунёдкор», 49-дақиқа)

«Сурхон» — «Пахтакор»
Термиз шаҳридаги «Сурхон» аренада «Сурхон» клуби Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда «Пахтакор» катта устунликка эга бўлди, бироқ ҳисоб 42-дақиқада Суннатилло Абдуллажонов томонидан очилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар вазиятни бартараф этиш учун ҳужумлар сонини оширди. 90+1-дақиқада Шаҳзод Азмиддинов гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу натижадан сўнг «Сурхон» 12 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. «Пахтакор» эса 26 очко билан 2-ўринда қолди. «Шерлар» «Нефтчи»нинг очко йўқотишидан унумли фойдалана олмади.

11-тур учрашувлари якунига етганидан сўнг, Суперлигада узоқ муддатли танаффус юзага келади. Турнир 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг давом эттирилади.

«Сурхон» 12-тур доирасида «Андижон» майдонига сафар қилади, «Пахтакор» эса «Локомотив» билан баҳс юритади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур
«Сурхон» — «Пахтакор» 1:1
Голлар: 1:0 — Абдуллажонов (42), 1:1 — Азмиддинов (90+1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:28, 03.05.2026.
Ўқилди: 1610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4581]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3603]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2292]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2281]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2232]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1824]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1619]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1565]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1356]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик