Термиздаги баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Бугун дарвозамизга битта зарба бўлди ва у ҳам голга айланди. Голни ўзимиз олиб келдик. Биз эса 20дан ортиқ зарба бериб, битта тўп киритдик холос. Бундай хатога йўл қўйиш керак эмас", — деди Тожиев.













