Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Кэррик «МЮ»даги келажаги ва ЕЧЛ йўлланмаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. Якшанба куни мерсисайдликларга қарши кечган баҳсдаги муваффақият (3:2) «қизил иблислар»га Чемпионлар лигаси йўлланмасини кафолатлади. Бироқ амалдаги устоз мавсум якунлангач ўз лавозимида қолиш-қолмаслиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

«Агар жамоада қолмасам, ҳафсалам пир бўладими? Кутиш керак. Менимча, мен келган вақтимда Чемпионлар лигасига қайтиш истиқболи анча йироқ кўринаётган эди. Биз шундай катта фарқни йўққа чиқариб, мавсум якунига уч тур қолганда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритганимиз — ҳайратланарли ютуқ. Аммо бу шунчаки бир қадам, биз буни ҳаддан ташқари байрам қилмаймиз. Келажакда нима бўлишидан қатъи назар, мен клуб ва футболчилар учун ўз ишимни энг яхши тарзда бажаришга ҳаракат қиламан. Кўрамиз», — дея Кэррикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда UtdDistrict.

Англиялик мутахассис январь ойида Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаб, бошқарувга келган эди.

Киритилди: 11:57, 04.05.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик