Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Винисиус «Барселона» билан ўйин ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди. Якшанба куни Альваро Арбелоа шогирдлари «Эспаньол»ни мағлуб этди (2:0) ва «кўк-анорранглилар»нинг «Эл-Класико»гача муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритишига йўл қўймади.

Шундай бўлса-да, Каталония грандининг якуний чемпионлиги муқаррар бўлиб кўринмоқда: мавсум тугашига тўрт тур қолганда «Барса» Мадрид клубидан 11 очко олдинда бормоқда. «Камп Ноу»даги тўқнашувда меҳмонларнинг ғалабасидан бошқа ҳар қандай натижа «Барселона»ни расман чемпионга айлантиради.

«Бизда бир ҳафта вақт бор — бугунгидек ўйин кўрсатиш учун энг яхши тарзда тайёргарлик кўришимиз керак. Биз бундай учрашувларни яхши кўрамиз. Умид қиламанки, баҳсга ажойиб спорт формасида етиб борамиз ва ғалаба қозона оламиз», — деди Винисиус ўз интервьюсида.

«Барселона» — «Реал» учрашуви 10 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:38, 04.05.2026.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик