Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Челси» охирги 10 та ўйиндан 8 тасида мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -2

Лондоннинг «Челси» клуби инқирозли серияни давом эттирмоқда. Жамоа сўнгги 10 та учрашувнинг 8 тасида имкониятни бой берди.

Бугун АПЛнинг 35-тури доирасида «Ноттингем Форест»га қарши кечган баҳс (1:3) ушбу муваффақиятсизликлар занжирининг навбатдаги ҳалқаси бўлди. Охирги 10 та ўйин ичида «кўклар» фақат икки марта ғалаба қозонишди:

Англия Кубоги 1/4 финалида «Порт Вейл» устидан (7:0);

Мусобақа ярим финалида «Лидс» устидан (1:0).

Қолган 8 та учрашувда эса мағлубият қайд этилди. Ушбу давр мобайнида «Челси» рақиблар дарвозасига 3 та гол уриб, ўз дарвозасидан 22 та тўп олиб чиқди (умумий ҳисоб — 3:22).

Жамоани олдинда яна бир жиддий синов кутмоқда: 9 май куни АПЛ 36-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади. Бундай оғир ҳолатда лондонликлар мерсисайдликларга қандай қаршилик кўрсатиши кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

Киритилди: 21:43, 04.05.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик