Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Бавария» англиялик вингерга 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордонда Германия Бундеслигасига кўчиб ўтиш варианти пайдо бўлди. Англиялик футболчини Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Sky Sport.

Манбанинг маълум қилишича, Германия топ-клуби раҳбарияти Гордон билан беш йиллик узоқ муддатли шартнома имзолашга тайёр. «Ньюкасл» эса ўз футболчисининг сотувидан тахминан 90 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 25 ёшли ярим ҳимоячи 26 та учрашувда иштирок этди. Энтони ўз ҳисобига олтита гол (учтаси пенальтидан) ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 11:16, 05.05.2026.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик