Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Бундеслига тарихидаги энг самарали мураббийлар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола Германия Бундеслигасида бир ўйинда тўпланган ўртача очколар сони бўйича мураббийлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда Transfermarkt статистик портали ҳисобот эълон қилди.

Рейтингни тузишда чемпионатда камида 50 та учрашувда жамоасини бошқарган мураббийлар кўрсаткичлари инобатга олинган. Унга кўра, Гвардиола бошқарувидаги «Бавария» ҳар бир ўйинда ўртача 2,52 очко жамғарган.

Кучли учликдан ҳам Мюнхен клубининг яна икки мураббийи жой олган: Венсан Компани (2,38 очко) ва Ханс-Дитер Флик (2,37 очко). Шунингдек, кучли ўнталикка қуйидаги мураббийлар киритилган:

  • Хаби Алонсо («Байер») — 2,33;

  • Оттмар Хитцфельд («Бавария», «Боруссия» Д) — 2,08;

  • Эдин Терзич («Боруссия» Д) — 2,06;

  • Луи ван Гал («Бавария») — 2,05;

  • Удо Латтек («Бавария», «Боруссия» М, «Боруссия» Д) — 2,02;

  • Юлиан Нагельсманн («Хоффенхайм», «РБ Лейпциг», «Бавария») — 2,01;

  • Эрнст Хаппель («Гамбург») — 2,01.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола 2013-2016 йилларда «Бавария»ни бошқарган ва жамоа билан жами 7 та совринни қўлга киритган.

Киритилди: 17:53, 05.05.2026.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик