Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Манчестер Сити» Тчуамени трансфери учун йирик таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Fichajes нашри берган маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

«Шаҳарликлар» 26 ёшли футболчининг трансфери учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Тчуаменини тактик жиҳатдан идеал ўйинчи деб ҳисобламоқда. Гарчи «Реал» ярим ҳимоячини юқори баҳоласа-да, бундай йирик таклиф «қаймоқранглилар»ни ўз хавбекини сотиш ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.

Орельен Тчуамени 2022 йилда «Монако»дан «Реал»га 80 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:40, 05.05.2026.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4202]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3412]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [3047]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2961]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2549]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2424]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [2001]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1971]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1950]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик