«Арсенал» йигирма йиллик танаффусдан сўнг яна Чемпионлар лигаси финалига қайтмоқда.
Микель Артета шогирдлари ярим финалда «Атлетико» тўсиғидан ўтишди (1:1, 1:0) ва ҳал қилувчи баҳсда «Бавария» ёки «ПСЖ» жамоаларидан бири билан тўқнаш келишади.
«Канонирлар» ўз тарихида иккинчи бор финалга қадар етиб келишди. Биринчи марта бу воқеа 2006 йилда юз берган бўлиб, ўшанда «Арсенал» «Барселона»га имкониятни бой берган эди (1:2).













