«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Жамоалар 6 май куни Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида ўзаро тўқнаш келишади. Биринчи баҳсда «ПСЖ» 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
«Жамоани яна бир бор руҳлантириш учун нима дейиш ҳақида ҳозирданоқ ўйлаяпман. Мақсадимиз — ғалаба қозониш. Бизда ҳам, «ПСЖ»да ҳам ғалабалар кўп. Агар гол ўтказиб юбормасдан зафар қучсак — бу жуда соз. Лекин энг муҳими — шунчаки ғалаба қозониш», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Шунингдек, Компани ўзини хотиржам ҳис қилаётганини ва ушбу учрашув олдидан ҳиссиётларга берилмаётганини таъкидлаб ўтди.













