Италиялик вингер Федерико Кьеза «Ливерпул»ни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда Calciomercato портали хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, Кьеза жамоадан кетиш учун маош борасидаги талабларини пасайтиришга тайёр. Аввалроқ 28 ёшли футболчига А Серия клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ҳозирча ҳеч қандай аниқ таклиф йўқ.
Жорий мавсумда Кьеза барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Кьезанинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул»нинг навбатдаги учрашуви 9 май куни соат 14:30 да «Челси»га қарши бўлиб ўтади.













