Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Флик ва Левандовскининг агенти «Барселона» билан музокаралар ўтказиш учун етиб келди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва ҳужумчи Роберт Левандовскининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Пини Захави каталонияликлар билан музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрди. Захави акс этган лавҳалар машҳур «El Chiringuito TV» кўрсатувида намойиш этилди.

Аввалроқ матбуотда Флик яқин орада «Барселона» билан 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 37 ёшли Левандовски борасида эса турли маълумотлар, жумладан, унинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Реал»ни 11 очкога ортда қолдирмоқда. Якшанба куни жамоалар ўзаро «Эль-Класико»да майдонга тушадилар.

Киритилди: 19:32, 06.05.2026.
Ўқилди: 206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик