«ПСЖ» уч марта Чемпионлар лигаси финалига чиққан илк Франция клубига айланди.
30 май куни Луис Энрике шогирдлари «Арсенал»га қарши баҳсда турнирнинг амалдаги ғолиби сифатида ўз титулини ҳимоя қилади.
Парижликлар 2020, 2025 ва 2026 йилларда финалга қадар етиб боришган. Таққослаш учун, «Марсель» ва «Реймс» ҳисобида иккитадан, «Монако» ва «Сент-Этьен»да эса биттадан финал мавжуд (Европа чемпионлари кубогини қўшиб ҳисоблаганда).













