«Барселона»нинг 25 ёшли испаниялик ҳимоячиси Эрик Гарсия «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппени НБАнинг «Оклахома-Сити Тандер» жамоаси юлдузи, 27 ёшли канадалик Шей Гилжес-Александерга ўхшатди.
ESPN FC нашрининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси Гарсия билан бўлган қизиқарли суҳбатни эълон қилди:
— Бирорта футболчини НБА ўйинчиларидан бирига қиёслай оласанми?
— Мбаппе — бу Шей Гилжес-Александер.
— Нима учун?
— Буни айтмай қўя қоламан (кулади), — деди Гарсия.
Маълумот учун, 2025 йилда НБАнинг «Энг қимматли ўйинчиси» (MVP) деб топилган Шей Гилжес-Александер кўпинча танқидларга учраб туради. Бунга сабаб — унинг ўзига ишлатилган фолларни «бўрттириб» кўрсатиши ва шу орқали жуда кўп жарима тўпларини қўлга киритишидир.













