«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария» билан ўйиндан сўнг (1:1, биринчи учрашув – 5:4) жамоа бош мураббийи Луис Энрикени дунёнинг энг яхши мураббийи деб атади.
«У амалга оширган ишлар... У нафақат «ПСЖ»да, балки бутун футболда инқилоб қилмоқда. Мен у билан фахрланаман. У ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг яхши мураббий», — деди Ал-Хелайфи CBS Sports эфирида.













