Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 2-0 Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Кейн Роналдунинг рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида кетма-кет олтита ўйинда гол уриб, мусобақа рекордини такрорлади.

Кейн кеча «ПСЖ»га қарши кечган ярим финал жавоб учрашувининг (1:1) 94-дақиқасида гол уришга муваффақ бўлди. Бу билан у плей-оффнинг кетма-кет олтита баҳсида рақиблар дарвозасини ишғол этган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижани фақат Криштиану Роналду (2012-2013 йилларда) қайд этган эди.

Шунингдек, Кейн яна бир кўрсаткич бўйича Роналдуга тенглашиб олди: у Чемпионлар лигасининг кетма-кет учта мавсумида камида 12 та голда бевосита иштирок этган (гол + ассист).

Афсуски, Кейннинг бу тарихий рекорди «Бавария»ни финалга олиб чиқиш учун етарли бўлмади. Икки ўйин натижасига кўра 5:6 ҳисобида имкониятни бой берган Мюнхен клуби мусобақа билан хайрлашди.

Киритилди: 16:58, 07.05.2026.
Ўқилди: 1040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик