Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Мбаппе «класико»ни асосий таркибда бошламаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ҳолати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. AS нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва натижалар анча оптимистик чиққан.

МРТ текшируви тикланишнинг якуний босқичида фақат кичик зўриқиш борлигини кўрсатган. Шунга қарамай, Мбаппе ҳали 100 фоиз тайёр эмас — пайшанба кунги машғулотларнинг фақат бир қисмини умумий гуруҳда ўтказиб, қолган вақтда якка тартибда ишлаган.

Кутилишича, Килиан «Барселона»га қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Ҳозирда «Реал» тиббий штаби ва мураббийлар Мбаппе «эль-Класико»да тахминан 30 дақиқа ўйнашга қодир, деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 10 май куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади

Киритилди: 17:50, 07.05.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик