“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Дарвин Нунmес ёзда клубини ўзгартиради. Бу ҳақда El Obsador нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, уругвайлик форвард Саудия клуби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича музокара ўтказмоқда.
Маълумотларга кўра, Дарвинга иккита клуб даъвогарлик қилмоқда. Ҳужумчини “Челси” ва “Ювентус” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Transfermarkt портали унинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Дарвин Нуньес “Ал-Ҳилол” сафида 24 та ўйин ўтказди. Уларда ҳужумчи тўққизта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.













