Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Эрон ФИФА олдига қатъий шартлар қўйди

Баҳо:
+ | -

Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож мамлакат терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги хавфсизлигини муҳокама қилиш учун ФИФА президенти Жанни Инфантино билан шахсан учрашиш ниятида.

Тожнинг таъкидлашича, Теҳрон жамоанинг турнирдаги иштироки боғлиқ бўлган қатъий шартларни илгари суради.

«Биз ФИФАга ўз кутишларимиз ҳақида айтамиз. Агар улар бу шартларни бажара олишса, биз албатта иштирок этамиз. Аммо бу масалалар ҳал этилишига кафолат берилмаса, ҳеч ким бизни ёки тизимимиз асосларини ҳақорат қилишга ҳақли эмас», — дея Тожнинг сўзларини келтиради IRIB.

Мутасадди гап нафақат футболчиларнинг жисмоний хавфсизлиги, балки Ислом Республикасига бўлган ҳурмат ҳақида ҳам кетаётганига шама қилди.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар беришни бошлаган эди. 8 апрель куни томонлар ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилишди.

Аввалроқ Эрон спорт вазири Аҳмад Дунёмали ҳозирги геосиёсий вазиятда терма жамоанинг ЖЧ-2026даги иштироки имконсиз эканини айтиб, ФИФАдан турнирни АҚШда ўтказиш ҳақидаги қарорни қайтариб олишни талаб қилган эди. ОФК бош котиби Виндзор Жон эса терма жамоа ҳали ҳам турнирда иштирок этишни режалаштираётганини таъкидлаган.

Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Янги Зеландия, Бельгия ва Миср билан ўйнаши керак. Барча учрашувлар АҚШ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 02:34, 08.05.2026.
Ўқилди: 137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик