Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо катта эҳтимол билан Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийига айланиши мумкин. Журналист Андрес Мартинеснинг хабар беришича, Моуриньо жамоага келган тақдирда Килиан Мбаппе билан ишлаш бўйича махсус тизимни аллақачон ишлаб чиққан.

Моуриньонинг режасига кўра, франциялик ҳужумчи муҳим учрашувларда кўпроқ гол уриши, аҳамияти пастроқ ўйинларда эса тўпсиз ишлашга кўпроқ эътибор қаратиши (ва камроқ гол уриши) кўзда тутилган. Бу стратегия Мбаппенинг жисмоний кучини тежаш ва ҳал қилувчи баҳсларда унинг самарадорлигини максимал даражага кўтаришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш “Реал” билан музокара бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга кўра, Моуриньо “қироллик клуби”га қайтишга тайёр.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2024-йилда “ПСЖ”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2029-йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ҳужумчи жорий мавсум барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:10, 08.05.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик