Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади

Баҳо:
+ | -

«Реал» футболчиларидан иборат бир гуруҳ бош мураббий Альваро Арбелоага ҳақоратомуз лақаб ўйлаб топган. Бу ҳақда OK Diario нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчилар Арбелоани «конус» деб аташган. Эҳтимол, улар шу йўл билан мураббийнинг ташқи кўриниши ёки машғулот услубини масхара қилмоқчи бўлишган.

Арбелоа ўзининг янги лақаби ҳақида билгач, уни ўйлаб топган футболчиларни майдонга туширмай қўйган.

Қайд этилишича, ҳозирда «Реал» ичидаги муҳит бутунлай издан чиққан. Килиан Мбаппе мавсум ўртасида жароҳат баҳонасида таътилга чиққанидан кейин жамоадошларининг ғашига тегмоқда. Орельен Чуамени ва Федерико Вальверде машғулотда муштлашиб кетган. Винисиус Жуниор эса маошини оширишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, Арбелоанинг жамоа олдида етарлича обрўси йўқлиги ҳам таъкидланган.

Манба: football24.ru
Киритилди: 14:20, 08.05.2026.
Ўқилди: 6822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик