Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Гиббс-Уайт АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» сардори Морган Гиббс-Уайт фаолиятида илк бор Англия чемпионатининг ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларининг расмий сайти хабар бермоқда.

Гиббс-Уайт апрель ойида тўртта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг самарали ҳаракатлари сирасига «Бёрнли»га қарши ўйинда (4:1) 15 дақиқа ичида қайд этилган хет-трик, шунингдек, «Сандерленд» билан баҳсдаги (5:0) гол ва голли узатма киради.

Ушбу натижалар, «Астон Вилла» билан қайд этилган дуранг (1:1) билан бир қаторда, «ўрмончилар»га хавфли ҳудуддан (қуйи лигага тушиб кетиш зонаси) узоқлашишга ёрдам берди.

Гиббс-Уайт «Ноттингем Форест» тарихида «Ойнинг энг яхши футболчиси» совринини қўлга киритган иккинчи ўйинчига айланди. Биринчи бўлиб бу натижага 2024 йилнинг октябрь ойида Крис Вуд эришган эди.

Киритилди: 18:53, 08.05.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик