Кириш Регистрация

Гвардиола: «Футболчилар яхши ўйнаса — мураббийнинг хизмати, ёмон ўйнаса — ўзлари айбдор»

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола вингер Жереми Докунинг «ғолиб футболчи»га айланганининг сири нимада экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳар доим мураббий! Агар футболчилар яхши ўйнашса — бу мураббийнинг хизмати, агар ёмон ўйнашса — ўзлари айбдор», — дея Гвардиола ўз фикрини ҳазил билан бошлади.

«Мен жуда хурсандман. Футболчилар олдинга қадам ташлашса, вингер нафақат рақибни яккама-якка вазиятда алдаб ўтиши, балки голлар уриши, ўйинга таъсир ўтказиши ва ҳимояда ҳам ишлаши кераклигини ҳис қилишса, бундан фақат қувонаман. Доку бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатди», — деди «шаҳарликлар» устози.

Шанба, 9 май куни «Манчестер Сити» Премьер-лига доирасида ўз майдонида «Брентфорд»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 18:59, 08.05.2026.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик