Кириш Регистрация

Касильяс: «Реал» Хаби Алонсони қайтаришини истайман»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс мадридликлар шу ёзда бош мураббийлик лавозимига кимни тайинлаши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Реал»нинг кейинги мураббийи? Мен Хаби Алонсонинг қайтишини истаган бўлардим. У — «Байер» билан катта муваффақиятларга эришган мутахассис. Агар мендан сўрасангиз, мен яна Хаби Алонсони таклиф қилган бўлардим», — дея Касильяснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо январь ойида Испания Суперкубоги финалида «Барселона»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Реал»дан бўшатилган эди. Алонсо «қаймоқранглилар» бошқарувида етти ойдан сал кўпроқ вақт давомида ишлади. 2025/2026 йилги мавсумни мадридликлар Альваро Арбелоа қўл остида якунламоқдалар.

Киритилди: 20:04, 08.05.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик