Кириш Регистрация

Аллегри ва Таре Левандовскини хоҳламоқда, Фурлани эса қарши

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски билан ҳамкорлик қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Футболчининг молиявий талаблари анча юқорилигига қарамай клуб мутасаддилари ушбу трансфер устида бош қотиришмоқда. Агар келишув амалга ошса, у Италия клуби таркибидаги энг кўп маош олувчи ўйинчига айланади.

Левандовски вариантини жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва спорт директори Игли Таре тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, уларнинг иккаласи ҳам Робертни жамоада кўришни истайди. Бироқ, клубнинг юқори раҳбарияти вакили Жоржо Фурлани бу трансферга қарши чиқмоқда.

Роберт Левандовски сўнгги тўрт йилни Каталониянинг «Барселона» клубида ўтказди, аммо ҳозирги маълумотларга кўра, у ёзда жамоани тарк этишга яқин турибди.

Киритилди: 07:33, 09.05.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик