Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида «Севилья» ўз майдонида «Эспаньол» жамоасини қабул қилди. Андалусияда кечган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 56-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Тирис Долан ҳисобни очиб, «Эспаньол»ни олдинга олиб чиқди. «Севилья» мувозанатни тиклаш учун баҳс якунига қадар курашди ва 82-дақиқада Андрес Кастрин ўз голи билан жавоб қайтарди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда эса Акор Адамс рақиб дарвозасини ишғол этиб, майдон эгаларига муҳим ғалабани тақдим этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Севилья» очколари сонини 40 тага етказиб, турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. 39 очкога эга «Эспаньол» эса 15-поғонага тушди.
«СЕВИЛЬЯ» — «ЭСПАНЬОЛ» — 2:1
Голлар: Тирис Долан 56 (0:1), Андрес Кастрин 82 (1:1), Акор Адамс 90+1 (2:1).
«Севилья»: Влаходимос, Салас, Кастрин, Суасо (Осо, 64), Кармона (Х. Санчес, 64), Гудель, Агуме (Соу, 58), Эджуке, Варгас (Адамс, 75), И. Ромеро (А. Санчес, 46), Мопе.
«Эспаньол»: Дмитрович, Калеро, Кабрера, К. Ромеро (Салинас, 75), Эль Хилали, Гонсалес де Сарате, Экспосито (Поль Лосано, 83), Терратс (Каррерас, 75), Долан, Р. Санчес (Пикель, 66), Фернандес (Кике Гарсия, 83).
Огоҳлантиришлар: Кармона (61), Соу (73), Варгас (73), Адамс (90), Кастрин (90) — Гонсалес де Сарате (26), Долан (73), Эль Хилали (90), Калеро (90), Пикель (90).













