Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Моуриньо Португалияни ЖЧ-2026 фаворити деб атади: «Бу авлод ҳар қандай жамоадан кучли»

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо ЖЧ-2026 олдидан Португалия терма жамоасининг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Португалия ҳар қандай натижага қодир. Уларда ажойиб авлод шаклланган. Жамоа ўтган йили Миллатлар лигасида зафар қучди. 2016 йилги Европа чемпионлигини қўлга киритган таркибга қараганда, ҳозирги авлод техник жиҳатдан анча кучлироқ. Албатта, Карло Анчелотти бошқараётган Бразилия ва Аргентина каби даъвогарлар бор, бироқ Португалия бу йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мусобақада Португалия гуруҳ босқичида Конго, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари билан куч синашади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:48, 09.05.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик