Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал» футболчилари билан алоқага чиқди

Баҳо:
+ | -

Айни дамда Португалиянинг «Бенфика» клубини бошқараётган Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Мигель Серрано хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, тажрибали мутахассис яқинда «қаймоқранглилар»нинг уч нафар амалдаги футболчиси билан бевосита алоқага чиққан. Гарчи футболчиларнинг исм-шарифи ошкор қилинмаган бўлса-да, улар орасида испаниялик ўйинчилар, шунингдек, яқиндагина муштлашув машмашасига аралашиб қолган Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени йўқлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал» бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Ҳозирда жамоани Альваро Арбелоа бошқармоқда. Катта эҳтимол билан, Арбелоа жорий мавсум якунида ўз лавозимини тарк этади.

Киритилди: 05:38, 10.05.2026.
Ўқилди: 2074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик