Кириш Регистрация

Фигу: «Мбаппе ҳамон дунёнинг энг яхшиларидан бири, аммо...»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ юлдузи Луиш Фигу ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «қироллик клуби»даги илк мавсуми ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Килиан ҳамон дунёнинг энг кучли футболчилари қаторида қолмоқда. Унинг жорий мавсумдаги голлари сони ҳайратланарли даражада. Бироқ жамоавий натижа ҳам муҳим. Агар «Реал» шунча голлар билан бирга совринларни ҳам қўлга киритганида эди, Мбаппенинг ўйинига берилаётган баҳо бутунлай бошқача бўларди.

Тўғри, Мадриддаги дебют мавсумини у бироз беқарор бошлади. Бу табиий, чунки у янги муҳит ва бошқа чемпионатга мослашиши керак эди. Шунга қарамай, менимча, у ўзидан кутилган даражада ҳаракат қилмоқда», — дея Фигунинг сўзларини келтирмоқда Flashscore нашри.

Маълумот учун, франциялик юлдуз жорий мавсумда «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 08:28, 10.05.2026.
Ўқилди: 876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик