Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ули Хёнесс «Бавария»нинг Бундеслигадаги ҳукмронлиги ҳақида: «Эртами-кечми яна қоқиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клуби фахрий президенти Ули Хёнесс Мюнхен жамоасининг Германия чемпионатидаги мутлақ устунлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Маълумот учун, сўнгги 14 йил ичида «Бавария» 13 бор Бундеслига олтин медалларини қўлга киритган.

Фақатгина 2023/2024 йилги мавсумда Леверкузеннинг «Байер» клуби чемпионликка эришиб, мюнхенликларнинг сериясини тўхтатишга муваффақ бўлган эди.

«Бу «Бавария» учун шубҳасиз яхши, лекин чемпионат учун... Ҳа, эртами-кечми биз яна қоқиламиз, бироқ ўшанда бошқалар бундан фойдаланишга тайёр туришлари керак», — дея Хёнесснинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Венсан Компани шогирдлари навбатдаги чемпионликни муддатидан олдин нақд қилишди. Жамоа Бундеслиганинг бир мавсумида киритилган голлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди — ҳозирда мюнхенликлар ҳисобида 33 та ўйинда 117 та гол мавжуд.

Киритилди: 16:51, 10.05.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик