Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

«Бу клуб тарихидаги энг сенсацион натижа» – Зайниддин Тожиев

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Ғазалкент» (2:3) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун жуда қийин ўйин бўлиб ўтди. Шогирдларимизга буни тушунтиргандик ва таҳлил қилиб, машғулот ўтказгандик. Бугун об-ҳаво ҳам қийинчилик туғдирди, шунга қарамай ҳамма мухлисларимизни табриклайман. Футболчиларимга эса 90-5-дақиқа давомида курашгани ва вазифани бажаргани учун болаларга раҳмат деб қоламан.

Бу клуб тарихидаги энг сенсацион натижами? Ҳа, шундай деса бўлади, чунки янги жамоамиз ва Суперлига клубига қарши ҳали расмий баҳсда ўйнамаганмиз. Қолаверса, «Динамо» билан қишда ўртоқлик ўйини ўтказиб, ютқазгандик (2:5). Бугун эса сенсация бўлди.

- Футболчи сифатида «Динамо»даги ўйинларингизни Самарқандда яхши эслашади, энди эса жамоангизни ҳам эслаб қоладиган бўлишди. Жамоангиз Суперлига клубига қарши бошқача мотивацияда тўп сурди, бунга қандай эришдингиз?
- «Динамо»дек рақибларга қарши жамоамни руҳлантириш қийинчилик туғдирмайди, чунки йигитларимиз Суперлига жамоасига қарши ўйинда борини майдонда кўрсатишга интилади. Уларни ҳам айнан Суперлига учун тайёрлаяпмиз. Бугун улар кўрсатишди – янада ишлашса уларнинг Суперлигадаги ўйинчилардан кам жойи йўқ. Бу биз учун фақат тажриба бўлади ва ишонч беради. Про лигада эса омадимиз келмаяпти. Бугун имкониятларимиздан гол урдик, Про лигада эса бундай бўлмаяпти.

Кучли ёмғирга қарамай, Самарқандга келиб «Ғазалкент»ни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат дейман. Бугун омадимиз келиб, ғалаба билан қайтаяпмиз. Ҳа, биз ёмғирга яхшироқ мослашдик, аммо бундай шароитга алоҳида тайёрланганимиз йўқ. «Лочин» ҳам «Локомотив»ни мағлуб этибди, биз уларга Про лигада мағлуб бўлгандик. Гуруҳдан чиқиш учун қизғин кураш кечади, - деди Зайниддин Тожиев ўйиндан кейин.

Манба: https://t.me/FCDinamo1960
Киритилди: 22:45, 10.05.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик