«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Аталанта»га қарши ўйиндаги (2:3) муваффақиятсизликка изоҳ берди. «Россонерилар» Чемпионлар Лигаси йўлланмасисиз қолиш хавфи остида турибди: ҳозирда миланликлар 36-турдан сўнг 67 очко жамғарган ҳолда «Рома» билан тўртинчи ўринни бўлишиб турибди.
«Ўйин анча яхши бошланганди, лекин «Аталанта» биринчи вазиятни голга айлантиргач, ҳамма нарса издан чиқиб кетди. Омадсиз натижалар учун масъулият менинг бўйнимда. Футболчилар бор кучларини беришмоқда, ҳозир айбдор қидирадиган вақт эмас. Мен Чемпионлар Лигаси йўлланмаси ҳали нақд қилинмаганини бир неча бор айтгандим, гарчи кўпчилик бунинг аксини таъкидлаган бўлса-да. Бунгача бизда пасайиш кузатилмаганди, шунинг учун эртами-кечми бу содир бўлишини билардим. Энди бор эътиборни қолган иккита ўйинга қаратишимиз керак», — деди Аллегри DAZN нашрига берган интервьюсида.













